Ошибка. Неверный логин или пароль
Авторизация
Авторизован
Личный кабинет
AYOLLAR.UZ
Дунё бўйлаб аёллар тенглиги ҳақида веб-сайти
Главная/Гендер тенглик/“МЕН – 28 ЁШИМДА ҚАЙТАДАН ТУҒИЛДИМ!”

“МЕН – 28 ЁШИМДА ҚАЙТАДАН ТУҒИЛДИМ!”

 “Жисмоний нуқсони бўлган одамлар учун ўз-ўзига ёрдам берадиган уй” -  Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги илк лойиха ҳисобланади.  Уральск шаҳрида жойлашган бу марказ 2022 йилнинг ёзида очилди. Маскан бир гурухда ақлий нуқсони бўлган 20 нафар ногиронларга хизмат кўрсатади. Лойиханинг асосий мақсади – уларни ижтимоий йўналтириб, ҳаётга мослаштириш учун шароит яратиш, уларда маълум бир кўникмаларни ривожлантиришдан иборат. “Жисмоний нуқсони бўлган одамлар учун ўз-ўзига ёрдам берадиган уй” қозоғистонлик маҳаллий қурувчилар ва тадбиркорлар томонидан барпо этилди.

photo_2023-02-23_12-17-37

28 ёшли Хамид ушбу уйда яшайди ва у жуда ҳам иқтидорли йигит. У шу пайтгача интернатда яшаган. Айтишига кўра, туғилиши билан онаси ташлаб кетган, отасининг ким бўлганини эса умуман билмас экан. Ижтимоий-реабилитация комиссияси қарорига кўра, вилоятдаги ногиронлар ва етим болалар интернатларидан жами 15 киши, жумладан, Хамид ҳам танлаб олинган. Илк бор бу марказга келганида у, ҳатто, кир машинасининг тугмачасини босишни ҳам билмасди, чунки ўзи яшаган интернатда бу ишни ходимлар бажарарди.

photo_2023-02-23_12-18-13

Аввалига Хамид уйдаги техникалардан фойдаланишни ўрганди, ундан сўнгра эса хунар эгаллашни бошлади – дурадгорлик устахонасида тез орада у чиройли тахта-қутичалар, ёғочдан турли сувенирлар ясашни ўрганди; ошхонада эса турли хилдаги мазали таомлар тайёрлаш сирларини ўзлаштирди. Хамид тўқишни ҳам билади. У хунар ўрганишга шу қадар чанқоқ эдики, дам олиш соатларида ҳам устахонадан чиқмай қўйди. 

IMG_6744

Тарбиячи ва устозлар ҳар сафар Хамидни устахоналардан бири ёки ошхонадан топишади. Шунга қарамай, у ўзининг энг асосий ва севимли хоббиси учун ҳам вақт топади: бу – караокеда қўшиқ куйлаш ва Хамид ушбу хоббиси билан фахрланади.  Хонасидаги кровати тепасида Хамиднинг қўшиқчи тимсолидаги расми илиб қўйилган. Бу расм – Хамиднинг фахри. “Мен бу ерда – 28 ёшимда қайтадан туғилдим”, - дейди у.

“Ҳозирги вақтда “Жисмоний нуқсони бўлган одамлар учун ўз-ўзига ёрдам берадиган уй”да 18 ёшдан юқори бўлган, ёрдамга мухтож 15 киши яшаб келмоқда ва уларга 8 турдаги хизмат кўрсатилмоқда. Бу ерда тикувчилик, дурадгорлик устахоналари ва ошхона мавжуд. Марказдаги 9 нафар ходимлар уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш ва кейинчалик ишга жойлаштириш учун зарур бўлган барча малакаларни ўргатиб келмоқдалар”, - дейди марказ координатори Гулнор Евкабулова.

 

photo_2023-02-23_12-17-43

“Қайна, хумча!”

Айнур  45 ёшда. Марказга келгунига қадар у ёпиқ муассасада яшаган. Бу ерга келмаганида, балки бутун ҳаёти ўша ерда кечармиди.. Яхшики, Айнур лойихага қабул қилинди ва унинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетди: бу ерда Айнурга турли таомлар тайёрлашни ўргатишди ва сўнгроқ у шаҳардаги ресторанлардан бирида ошпаз ёрдамчиси сифатида ишга олинди.

IMG_6712

Бундан ташқари, дам олиш кунлари Айнур марказдагилар билан бирга театр, кино, караокега боради. У ўзига оро бериш, тери парваришлашни ҳам ўрганди: энди сочларини бўяш, пардоз ва маникюр қилишни билади. Ойлар давомида жамият томон юзланиб, унда аста-секин ўз ўрнини топишга ҳаракат қилиб келаётган Айнурнинг ота-онаси қизларини ўз уйларига олиб кетишни ўйлашмоқда. Холбуки, шунча йил Айнур исмли қизлари борлигини ҳам унутишган эди. Уларнинг фикрича, марказга келгандан сўнг Айнур фахрланса бўладиган бутунлай бошқа инсонга айланганмиш!

IMG_6701

Биз марказга келган куни Айнур қуймоқ қилишни ўрганиб олибди. “Буларни ўзим пиширганимга ишонгим келмаяпти!" - дейди у ва кўринишидан мазали туюлган қуймоқларни товадан олиб, бирин-кетин ликопчага сола бошлади. “Хаяжонланганимдан татиб кўришни унутибман. Қуймоқларим қалай чиқибди?” – сўрайди Айнур. Қуймоқлар чиндан ҳам хушхўр эди.

IMG_6684

Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг 2022 йилдаги маълумотларига кўра, дунёда 1,2 млярд ногирон мавжуд, яъни бу ер юзидаги ҳар етти кишининг бири у ёки бу даражадаги ногиронликка эга дегани.

Қозоғистон Республикаси ССВ маълумотларига кўра эса, 20 млн.га яқин аҳолиси бўлган мамлакатда тахминан 700 минг ногирон яшайди.

Қайсар дурадгор

“Жисмоний нуқсони бўлган одамлар учун ўз-ўзига ёрдам берадиган уй”нинг ҳар бир бурчагида ёғочдан ясалган столлар, гул ва китоблар учун турли ўлчамдаги ғаройиб жавонлар, қушларнинг хайкалчалари ва ўймакор нақшли расмлар кўзга ташланиб турарди.

IMG_6755

 Бу гўзал жихозларнинг барчаси иқтидорли ёш уста Азамат томонидан қўлда ясалган. Унинг ёши 37 да. Бу ерга келган куниёқ у ёғоч ишини севиб қолди. Азамат бу ишга шунчалар берилиб кетдики, дурадгорлик устахонасини доимий иш ерига айлантириб олди ва уста Даниилнинг ёнидан бир қадам ҳам силжимай қўйди.  У ёғочсозлик ишини қунт билан ўрганди ва балки шунинг учун ҳам унга “қайсар дурадгор” деб ном беришди. Кейин эса...

photo_2023-02-23_12-18-05

...кейин эса Азамат марказнинг энг яхши дурадгори бўлди. Унинг ўз қўли билан ясаган ишлари санъат асарлари каби кўрган кўзларни қувнатади. “Бу ерга келганим қанчалар яхши бўлди!” – дея қайта-қайта такрорлайди Азамат.

IMG_6690

Одатда, 18 ёшга тўлгандан сўнг, ногиронлиги бўлган бу инсонлар махсус мактаб-интернатлардан катталарга мўлжалланган муассасага кўчирилиши керак. Лекин ҳозирда уларнинг имконияти бор – Уральскдаги “Жисмоний нуқсони бўлган одамлар учун ўз-ўзига ёрдам берадиган уй”да жамиятга қўшилиш мақсадида маълум кўникмаларга эга бўлиш. Умид қиламизки, келажакда хамидлар, айнурлар, азаматлар жамиятимизнинг бир бўлагига айланишади. Ижтимоий ёрдам, реабилитация, хизматлар каби тушунчалар бошқалар учун оддий сўз бўлгани ҳолда, жисмоний нуқсони бўлган одамлар учун бу сўзлар - улар эндигина етиб келган янги ҳаёт демакдир.

IMG_6679

Динора аввал ёпиқ муассасада яшарди. Тўқишни у ўша ерда ўрганган ва бундан бошқа ҳеч нарсани билмасди. Тўқирди-чиқарди, тўқирди-овқатланарди, тўқирди-ухларди. Ҳозир Динора “Жисмоний нуқсони бўлган одамлар учун ўз-ўзига ёрдам берадиган уй”да яшамоқда.

IMG_6694

Эндиликда у ҳамма нарсани билади: овқат пиширишни ҳам, расм чизишни ҳам, тикишни ҳам, уйдаги барча техникалардан фойдаланишни ҳам. Бу ердаги ўғил болалар унга тез-тез мурожаат қилиб туришади: масалан, шим ёки кўйлаклари йиртилган, тугма қадаш керак бўлса. Динора дарҳол ишга киришади. Бошқаларга ёрдам бериш унга жуда ёқади, ўзини бу ишларда масъулдек ҳис этади у. Ахир шу пайтгача Дилноранинг битта ҳам дўсти йўқ эди-да!..

photo_2023-02-23_12-17-48

Уй учун навбат

“Меморандумга мувофиқ 6 киши, келишувга биноан эса яна 3 киши ишлашни бошлашган: кимдир ресторанда ошпаз ёрдамчиси бўлиб, кимдир дизайнер ёки монтажчи ёрдамчиси, яна кимдир ободончилик ходими сифатида. Ишдан сўнг улар марказга келишади. “Жисмоний нуқсони бўлган одамлар учун ўз-ўзига ёрдам берадиган уй”да яшовчиларнинг ҳар бирида алоҳида реабилитация режаси мавжуд – баъзилар бу ерда уч ой қолади, баъзилари олти ой, яна бошқаси 12 ой. Уларнинг ҳар бири билан шифокор ва педагоглар алоҳида-алоҳида шуғулланади. Айни пайтда уларнинг барчаси уй олиш учун навбатда туришибди. Давлат томонидан бериладиган уйни қўлга киритишлари билан улар бу ердан чиқишади ва мустақил ҳаётларини бошлашади, ишларини давом эттиришади. Уларнинг ўрнига эса “Жисмоний нуқсони бўлган одамлар учун ўз-ўзига ёрдам берадиган уй” бошқаларни қабул қилишни бошлайди”, - дейди марказ координатори Гулнор Евкабулова.

photo_2023-02-23_12-17-54

Қозоғистондаги «Рухани жаңғыру» дастури доирасида барпо этилган марказ, молиявий эмас, маънавий жихатдан, аллақачон ўз натижасини бера бошлади. Бу кўриниб турибди.

photo_2023-02-23_12-18-24

“Жисмоний нуқсони бўлган одамлар учун ўз-ўзига ёрдам берадиган уй”да яшовчиларнинг ёнида ўзимни жуда бахтли ҳис этдим, чунки уларнинг қалбидаги иштиёқ, софлик менинг ҳам юрагимга кўчди. Улар барча каби яшашга интилаётган, шу вақтгача бой берганларининг ўрнини тўлдиришга бор кучларини, вақтларини ортиқчаси билан сарфламоқчи бўлаётган ва бунга эришаётган тўла-тўкис, ажойиб инсонлар эди. 

                                                                                                            Сабоҳат Раҳмон

Қайта чоп этиш, шунингдек ушбу сайтдаги материаллардан фойдаланишга фақат эгасининг розилиги билан рухсат берилади.
Напишите нам
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена