Жаҳон Иқтисодий Форуми 2022 йил учун Глобал гендер тенглиги бўйича ўз ҳисоботини маълум қилди.
Ҳисобот мамлакатларни соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодий иштирок ва имкониятлар ҳамда сиёсий имкониятлар кўрсаткичларига кўра таснифлайди. 146 та давлат иштирокида ўтказилган тадқиқотда Исландия дунёдаги гендер тенглиги бўйича биринчи ўринни қайд этган. Мамлакат гендер тафовутининг 90 фоиздан ортиғини ёпган ягона давлат экани аниқланган.
Топ ўнталикдан қуйидаги давлатлар ўрин олган:
2. Финляндия;
3. Норвегия;
4. Янги Зеландия;
5. Швеция;
6. Руанда;
7. Никарагуа;
8. Намибия;
9. Ирландия;
10. Германия.
Марказий Осиё давлатларининг рейтингдаги ўрни эса қуйидагича:
Қозоғистон 65-ўрин, Қирғизистон 86-ўрин, Тожикистон 114-ўрин, Афғонистон 146-ўринни (энг охирги ўрин). Ўзбекистон ва Туркманистон рейтингга киритилмаган. Ҳисоботга кўра, 2022 йилги гендер тенглиги тикланмаяпти, глобал гендер тенгсизлигини тугатиш учун яна 132 йил керак бўлади.
Аввалроқ Туркманистонда аёллар «репродуктив зўравонликка» дуч келаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қай даражада ташкил этилгани ҳақида хабар берилган.