Ошибка. Неверный логин или пароль
Авторизация
Авторизован
Личный кабинет
AYOLLAR.UZ
Дунё бўйлаб аёллар тенглиги ҳақида веб-сайти
Главная/Мавзулар/ҚАНДАЙ ҚИЛИБ УЙСИЗ ҚОЛГАНИМ ҲАҚИДА

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ УЙСИЗ ҚОЛГАНИМ ҲАҚИДА

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ УЙСИЗ ҚОЛГАНИМ ҲАҚИДА

                                                    “Туркиядаги ўзбеклар” туркумидан

Лола билан 2-3 соат гаплашдик..

У 6 йил аввал 3 боласини Самарқандда яшовчи эрига (собиқ) ташлаб, 30 ёшида Туркияга ишга келган. Гарчи расман ажрашишмаган бўлса-да эр қайта уйланган, болаларга шу аёл қарайди.. Лола турли оилаларда хизматкорлик қилади, ҳафтада бир кун дам олиш. Бу ерда ишлайдиган аёллар 3-4 киши бир бўлиб битта хонадонни ижарага олишади ва дам олиш кунлари шу ерда қолишади. Лола шу ижара учун ҳам ортиқча пул тўламаслик учун хонадон сохиби, оилали қари бир турк билан 5 йилдан бери яшаб келади, шаръий никохлари бор. (Мен ҳам шу одамнинг уйларидан бирида ижарада яшайман)

IMG_9894

Лоланинг эри ўта рашкчи. Сўнгги йилларда аёлни ишлатмай қўйди. “Сенга ва болаларингга ўзим қарайман” деди, аммо ўзининг ҳам “бир этак” болалари бор. Улардан оширса, ойига 200-300 доллар пул бераркан. Лола шу пулга ҳам ўзини боқади, ҳам болаларига юборади. 2-3 йилдан бери аёл уйига тузукроқ пул юборолмагани учун 17, 15 ва 12 ёшдаги фарзадларини ўз амакилари гаражида ишлатар экан.

-Мен қуръон ўқийман, намозхонман. Эрнинг айтганини қилиш керак (Холбуки, “эри”нинг расмий хотини бор). Уйда ўтир деяпти, нима қилай, ўтирибман. Болаларимнинг ризқини Аллох беради.

Бу жавобдан ҳайрон қолдим. Сочларини ҳар хафта турли рангга бўяб юрадиган, ажабтовур кийимларни севадиган бу аёл ўз болаларини унутдими?

-Ахир сиз бу ерга пул топиш учун келмаганмисиз? Сиз Туркияда ўз ҳаётингизни қурар экансиз, Ўзбекистондаги фарзандларингизга ким қарайди? Уларнинг уволи йўқми?

-Йўў, баъзида пул юборяпмиз, 2 ойда бир кез 200-300 доллар пул юборади эрим (бунга ишонмадим), умри узоқ бўлсин. Бир кез “болаларингдан воз кеч, мен билан ҳаётингни яша” деди, аммо мен йўқ дедим, мени тушунди. Бунақа эр Ўзбекистонда йўқ.

-Ўзбекистонда бир кишининг яшаши учун ойига 200 доллар етмайди. 3 фарзандингизга етадими бу пул? Уларнинг отаси ҳам ишламас экан... Сиз болаларингизга эга чиқинг. Хоҳ у ерда, хоҳ бу ерда улар билан бирга бўлинг, сиз уларга кераксиз. Фарзандларингизни бегона аёлга ташлабсиз.. Уларга бирор кори хол бўлса-чи? Соғинмаяпсизми?

-Соғинаман албатта. Унда болаларимни бу ерга олиб келаман. 2 ўғлим (17 ва 12 ёш) ишлаб мени боқишар, нима дейсиз? Қизимни Туркиядан бирор бой одамни топиб эрга бераман. Шундай қилайми, абла?

Мен бу аёлга гапириш бефойда эканини тушундим. Бироздан сўнг ўз ишларим билан ташқарига чиқдим...

Орадан 3-4 соат ўтиб Лола менга қўнғироқ қилди.

-Абла, қаердасиз?

Мен бир идорада эканимни айтдим.

-Унда вақтингизни олмай. Мен сизнинг гапларингизни эримга айтиб бердим. У сизни дархол уйдан чиқиб кетишингизни талаб қилди. Бугуноқ нарсаларингизни йиғиштирасиз экан.. Абла, эшитяпсизми?

Бир ўзбек аёлига болалари борлигини эслатганимнинг бадали шу бўлди:

Уйсиз қолдим.

Сабоҳат Раҳмон

Теги туркиядагиўзбеклар
Қайта чоп этиш, шунингдек ушбу сайтдаги материаллардан фойдаланишга фақат эгасининг розилиги билан рухсат берилади.
Напишите нам
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена