Бундан 82 йил аввал – 1944 йил 18-май куни Сталин буйруғи билан Қримда яшовчи 240 мингдан ортиқ қрим-татар халқи 3 сутка ичида депортация қилиниб, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва РСФСРнинг айрим вилоятларига жўнатилган.
2014 йилда Украина таркибига кирган Қрим Россия томонидан аннексия қилинган ва Қримда яшаган ва Украина фуқаролигига эга бўлган барча қрим-татарлари Россия фуқаросига айланган эди.
2022 йил сентябрь ойида Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг, қрим-татар эркаклари олдида икки йўл қолди: Россия армиясига қўшилиш ва собиқ ватандошларига қарши жанг қилиш ва эҳтимол - ўлиш ёки сафарбарликдан қочиш учун Қримни тарк этиш. Бу танлов қрим-татарларининг Қримдан Қозоғистон ва Ўзбекистонга оммавий кўчиб кетишига олиб келди.
Биз, 1944 йили Қозоғистон ва Ўзбекистонга депортация қилиниши натижасида, ўз ватани – Қримни ташлаб кетишга мажбур бўлган қрим-татарлари ва уларнинг авлодлари ҳақида ҳикоя қилишга ҳаракат қилдик.