Ошибка. Неверный логин или пароль
Авторизация
Авторизован
Личный кабинет
AYOLLAR.UZ
Дунё бўйлаб аёллар тенглиги ҳақида веб-сайти
Главная/Муваффақият сири/АНА СИЗГА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒ-У МАНА СИЗГА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ

АНА СИЗГА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒ-У МАНА СИЗГА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ

Авваллари биров-бировнинг туғилган кунини билмасди -

Энг яқинларингдан ташқари.

Онанг. Отанг. Ака-укалар. Опа-сингиллар.

Оилали бўлгач, турмуш ўртоғинг торт кесишни одат қилади.

Илк йилларда фарзандлар туғилган кун табригини ёзарди.

Қучоқлаб ўпишарди.

Улғайишгач, улар қиммат совғалар олишни бошлашди.

Ҳозир эса фарзандларнинг барчаси ишли-оилали бўлди.

Мени овқатлангани олиб боришади.

Умр шу тарзда ўтмоқда.

Ҳаётимизга ижтимоий тармоқлар кириб келди.

Шундай кирдики, чиқмас бўлди.

Ижтимоий тармоқ ҳар нарсанинг тожи бўлди.

Худди газдан ясалган самолёт каби -

Одамга газ беради.

Бугун туғилган куним билан 400 киши табриклади.

Эртага 500 киши бўлади.

Бу рақамларни кўриб,

Инсон ўзини валломат каби ҳис этади.

Димоғим 1500 даражада.

Америка-ю Сингапурдан табриклар ёғилмоқда.

Завқдан осмонга сакрай дейман.

Фақат.. туғилган кунинг уйда ҳеч ким йўқ.

Ёлғизсан.

У 500 киши банкага тизилган тузлама каби телефонга тизилган.

Аммо сенга қахва тайёрлаб берадиган одам йўқ.

Сукунат чўккан уйингда ўзингга-ўзинг чой дамлайсан.

Ким торт кесади?

Ҳеч ким.

Ким қучоқлаб табриклайди?

Ҳеч ким.

Бирор киши совға берадими?

Йўқ.

Аммо сени 500 киши табриклади.

Ижтимоий тармоқ бор, лекин аслида йўқ.

Ахмоқ, унинг нимаси ҳақиқат.

Уйингда юрагинг “ушлаб” қолса –

Сени касалхонага олиб борадиган одам йўқ.

Аммо эртаси касалхонадалигингда 500 та хабар келади телефонингга.

“Ортда қолгани рост бўлсин”

Мабодо ўлиб қолсанг,

Эртаси куни 500 та хабар келади телефонингга –

“Нур ичида ёт!”

Аммо уни ўқийдиган одам бўлмайди...

 

 

Қайта чоп этиш, шунингдек ушбу сайтдаги материаллардан фойдаланишга фақат эгасининг розилиги билан рухсат берилади.
Напишите нам
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена