Ошибка. Неверный логин или пароль
Авторизация
Авторизован
Личный кабинет
AYOLLAR.UZ
Дунё бўйлаб аёллар тенглиги ҳақида веб-сайти
Главная/Муваффақият сири/УЗОҚДАГИ БОЛАМ

УЗОҚДАГИ БОЛАМ

Баъзан суратларингга қараб туриб дейман: ”Ростдан ҳам шу менинг боламми?”

Худди йилларни яшамагандекман, у – болаларини опичлаб, авайлаб, тишлаб катта қилган аёл – она мен эмасдек гўё.. Олисдаги болаларим билан мени боғлаган ип қилдан ингичка, кўз илғамас нур каби ҳолга келган гўё. Баъзан уни узиладими деб қўрқаман.. Гўё илдизи йўқ дарахт кабиман – узоқдаги болам эса суратдан менга кулиб қарайди. Одамлар “ҳаёт оқиб кетаяпти, кунлар сув каби” десалар ҳайрон қоламан. Мен учун кунлар – тунда бошланиб, тонгда тугайди – уйқуда. Чунки ундаги тушларда ҳамиша болаларим ёнимда бўлади, сухбатлашамиз, уларни ўпаман, қучоқлайман, асл ҳаётда ёнимда эмасликларини хотирламайман ҳам. Тушлар шундай, инсонга ярали ходисаларни унуттиради – бахтли бўласан. Уларда яшамоқ эса гўзалдир..

Эй, менинг гўзал юзли болажоним! Сенинг борлигинг мен учун тенгсиз бахт. Сизларни ўзим йўлладим бу ҳаётга. Кетмайман, деганингга қўймадим. Менинг тўмтоқ бахтли умрим билан овора бўлиб, ўз ҳаётинг, бахтинг, ҳузурингни бой беришингни истамадим. Сен бахтли бўл, болажоним! Бу умримда сизлардан бошқа бахтни кўрмадим-ки...

Бир неча кун-ки, ОНАМни соғиниб яшаяпман. Унинг сиймосини, меҳрини беҳудага излаяпман бу дунёдан, одамлардан. Онамнинг қўлларини, улардаги ҳузурни излаяпман. Эскиси каби, тиззасига бошимни қўйиб, ухлагим келяпти, қўллари бошимни силашини жудаям истаяпман, излаяпман. Ҳар куни уйғонганимда, бир ерга кетишим керагу, қаерга эканини унутиб қўйгандекман, назаримда, мени биров кутаётгандек ва мана ҳозир, шу онда телефон жиринглаб, “нега келмадинг?” дейдигандек. Аммо қаерга кетишим керак эди? Билмайман.

Балки сенинг болалигингга кетишим керакдир, Болажоним! Қанийди шундай бўлса. У ерда адашиб қолсам ҳам розиман. Сенинг ҳаётингда бўлсам – етар. Сени ҳар куни қучсам аввалгидек – бир йилда бир маротаба эмас. “Сени яхши кўраман” десам – телефонда ёки хабарда эмас - пешонангдан ўпа туриб.. Қўрқаманки, бир кун сенинг ҳидингни ҳам унутаман деб, эй менинг жаннатҳидли Болажоним. Ҳалигача болаликдан улғайгунингизгача бўлган буюмларингизни сақлайман, уларни ташлаб юборишга қўлим бормайди – уларга хиёнат қилолмайман. Ахир ўзим билан сизнинг болалигингизни ташиб юрибман..

Менинг бу гапларимга эътибор бермагин. Бу шунчаки, онийлик ожизлигимдир менинг. Биласан, аслида мен кучли ва иродали онаман. Фақатгина онаман бу оламда. Менинг бошқа шарафим, вазифам йўқ. Сизларга она бўлганим, мени бу шарафга лойиқ кўрган Аллохга шукур. Сизларни менга бергани учун Аллохга ношукурлик қилишга қўрқаман. Аммо туғилганингиздан бошлаб, мен учун, БАХТга айланганингиз, рост.

Расмингга боқарканман, яна сўраяпман: “Бу менинг болам-ми?” Ҳа, шундай. Менинг самимий, оқкўнгил болам, ақлли болажоним. Сизларни соғиндим. Жудаям. Сизга бўлган меҳрим кўзларимдан дарё каби тошаяпти.. Инсон ҳаётида ҳамиша қарорлар олиб яшайди. Қарор қабул қиларкан, инсоннинг ҳамиша бир тарафи оғрийди – ё ўзининг, ва ё унинг. Менинг қалбим, бир ёним оғрисин! Аммо ҳеч қачон сенинг тарафинг оғримасин, Болажоним! Биламан, сенга ҳам мен етишмайман, аммо бу ришта ҳали бор – узилмади. Шундай экан, сен бахтли бўл, ҳузурли бўл мен учун ҳам. Мен эса тоғдек ортингда турибман, Болажоним!

                                                                               Сабоҳат Раҳмон

 

Қайта чоп этиш, шунингдек ушбу сайтдаги материаллардан фойдаланишга фақат эгасининг розилиги билан рухсат берилади.
Напишите нам
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена