Ошибка. Неверный логин или пароль
Авторизация
Авторизован
Личный кабинет
AYOLLAR.UZ
Дунё бўйлаб аёллар тенглиги ҳақида веб-сайти
Главная/Опа-сингиллар/БУ АЁЛНИ УЙГА ҚАМАЙЛИКМИ! (ТУРКИЯ)

БУ АЁЛНИ УЙГА ҚАМАЙЛИКМИ! (ТУРКИЯ)

Зухал Гозугучук (Zuhal Gözüküçük)... аслида агроном эди. Эри ўлган пайт у Қишлоқ хўжалиги вазиригида ишларди. Рахматлининг машинасозлик устахонаси бор эди - ундан сўнг ёпилди.  Зухал бу машина ишини тушунмасди, аммо эри бошлаган устахона ишининг тўхтаб қолишини истамади. 47 ёшида Университетга ўқишга кирди; Машинасозлик бўлимига. Кеча-ю-кундуз меҳнат қилиб, машиналарнинг қандай ишлашини ўрганди.

Бу ишни бир уста билан биргаликда бошлади. 2 ой сўнгра уста кетди, Зухал ёлғиз ўзи қайтадан қурди бу машина ишини. Қисқа вақт ичида 20 кв.метрлик устахонани 2300 кв.метрлик корхонага айлантирди.

i

У ерда нима иш қилди деб сўраяпсизми? TÜBITAK (Туркия Илмий ва Технологик Тадқиқот Кенгаши, Саноат ва технология вазирлигининг муассасаларидан бири) учун ҳарбий ноутбук эхтиёт қисмларини ишлаб чиқарилади. Шунингдек, Зухалнинг корхонасида автомобил саноати, темир йўллар ва шакар фабрикаларидан автомобил қисмлари учун буюртмалар олишни бошлади, бундан ташқари, хорижда ҳам эхтиёт қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Улар Италия автомобиллари учун ишлатилади.

Аммо бундан ҳам муҳими, Зухал корхонаси дунёдаги энг йирик юқори энергияли физика лабораторияси бўлмиш CERN (Ядровий тадқиқотлар Европа ташкилоти) учун мудофаа қалқонларини ишлаб чиқаради. Тузилган шартномага мувофиқ, Зухал Гозугучук (Zuhal Gözüküçük)  2027 йилгача CERN учун эхтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни давом эттиради.

photo_2023-04-15_14-41-37

Бугунги кунга қадар Зухал CERN учун махсулот етказиб берувчи 11 фирма эгалари орасидаги ягона аёл-тадбиркор хисобланади.

Халқаро майдонларда ўз мамлакати шарафи учун хизмат қилаётган Зухал Гозугучук (Zuhal Gözüküçük) шундай дейди:

“Ишонч, садоқат, сабр-тоқат ва барқарорлик муҳим тушунчалардир. Булар бизнес ҳаётидаги муваффақиятнинг асосий калитлари ҳисобланади. Яна бир ажралмас тушунча – бу таълим. Одамлар доимо ўқиб-ўрганишлари, ўз устиларида ишлашлари ва ўзларини такомиллаштиришлари керак. Мамлакатимиз тараққиётга мухтож. Эркак ва аёл демасдан, елкама-елка туриб ишлашимиз, ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз керак. Иқтисодий сафарбарлик фақат аёллар ва эркакларнинг бирлиги билан мумкиндир”.

photo_2023-04-15_14-42-01

2000 йилда “Дунё”( Dünya gazetasi) газетасининг “Кайсерининг энг муваффақиятли ишбилармон аёли” мукофоти, 2005 йилда Кайсери савдо-саноат палатасининг “Тадбиркор аёл” мукофоти, 2010 йилда “Автомобилсозлик ва мудофаа саноатига қўшган ҳиссаси учун” Кайсери саноат палатасининг махсус мукофоти ва 2012 йилда “Кайсери аёли” совринига сазовор бўлди.

НИМА ДЕБ ЎЙЛАЙСИЗ;

АЁЛЛАРНИ УЙГА ҚАМАЙЛИКМИ?

ЁКИ,

“ИШЛАЙДИГАН АЁЛ БУЗУҚ БЎЛАДИ” ДЕГАНЛАРГА КЎРСАТАЙЛИКМИ?

МЕНИМЧА, ҲАМИША ЭНГ БИРИНЧИ БЎЛИБ, УЛАРНИНГ ҚЎЛЛАРИНИ ЎПАЙЛИК.

                                                                                                                              İfral Turgut

                                                                                                  (Туркчадан Сабоҳат Раҳмон таржимаси)

Қайта чоп этиш, шунингдек ушбу сайтдаги материаллардан фойдаланишга фақат эгасининг розилиги билан рухсат берилади.
Напишите нам
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена