Менинг исмим Эмине. 27 ёшдаман. Эртага тўйим бўлади. Бахтдан юрагим хапқиряпти. Танамнинг ҳар еридан капалаклар учиб чиқаяпти гўё.
Хасанга турмушга чиқяпман. Ҳаётимнинг ягона муҳаббати. Мазмуни. Севги қанчалар буюк!
Менинг исмим Эмине. 30 ёшга кирдим ва ҳозирда хомиладорман. Ўзимни жуда ёмон ҳис этаяпман. Ҳар куни эрталаб уйқудан уйғонар-уйғонмас, очликдан ўлай дейман.
Егим келган емаклар, афсус уйдаги музхонада йўқ. Кўнглим тусаганларни топиб келтириш учун, Хасан бир нечта дўконларни айланиб чиқаяпти.
У менга “сен чиройлисан” дейди, аммо мен бунга ишонмайман.
10 килога семирган бўлсам-да, бу сўзлардан эриб кетаман.
Менинг исмим Эмине. 31 ёшдаман.
Бундан бир неча ой аввал Фиратни қучоғимга олдим. Жуда хушрўй бола у. Нафаси, сочлари, қўлчалари, оёқчалари – бутун вужудидан сут хиди келади. Мўъжиза каби. Қизиқ, бу болани мен туғдимми? Жудаям ҳаяжондаман. Аммо Хасаннинг авзойи бузуқ. Ҳатто “бунингни овозини ўчир”, дея бақириб, юзимга мушт туширди. Кечирдим. Ишдан чарчаб келган, ота бўлишга ҳали тайёр эмасдир, дедим.
Менинг исмим Эмине. 32 ёшдаман. Кўзгудан менга ўнг қўли, юзи, лабининг чети кўкарган аёл боқади. Кўкимтир-қора бу калтак изларига упа сураман. Ишқилиб билинмасин.
Менинг исмим Эмине. 33 ёшдаман. Кеча “Тез ёрдам”да ҳушимга келдим. 3 та қовурғам синибди. Хасаннинг тепкиларидан ерга йиқилибман. Аммо унинг айби йўқ. У ишдан жудаям чарчаб келади, менинг эса ҳаёлим жойида эмас. Ошхонадан дастурхонга товоқ, санчқи-қошиқ олиб кираётиб, ҳушимдан кетибман. Эрим менга ёрдам бермоқчи бўлди, аммо ногахон устимга йиқилди. Оғриқдан типирчилаб, “касалхонага борайлик” дедим.
Менинг исмим Эмине. 35 ёшдаман.
Бугун эрталаб Хасан томоғимга пичоқ тиради. Сўнгра унинг ўткир тиғи вужудимга бир неча марта кириб-чиққанини оғриқ зўридан ҳис этдим. Бир неча сония нафасими тутаркан: “Бу менинг танамда бўляптими?” деган фикр келди миямга. Бир оздан сўнгра.. мен ўлдим.
Менинг исмим Эмине.
Ҳозирда булутман, ёмғир, тупроқ, денгиз бўлдим. Дунёдаги жамики етим болалар учун оналарининг нафаси бўлдим.
УНУТМАНГ!!
Агар бир қўл сиз томон ғазаб билан бир марта кўтарилдими - у яна такрорланади.
БУ МУҲАББАТ ЭМАС.
Fatma IŞIK