Ошибка. Неверный логин или пароль
Авторизация
Авторизован
Личный кабинет
AYOLLAR.UZ
Дунё бўйлаб аёллар тенглиги ҳақида веб-сайти
Главная/Янгиликлар/ҲАР КИМ ЎЗ МАМЛАКАТИДА ҚИРОЛ!

ҲАР КИМ ЎЗ МАМЛАКАТИДА ҚИРОЛ!

 

       Хорижга кетиб, “қора иш”ларда ишлаётган ватандошларимиздан сўз кетгунча, кўпчилик улар ҳақида “нега доим энг паст ишларни топиб олиб, энг оз маошга ишлашади, шунинг ўрнига бирор касб ё ҳунар ўрганиб кейин хорижга кетса бўлмасмикан-а?” – дея ёзғиришади. Аммо бегона мамлакатнинг ўзига яраша “тошу тарозиси” борлиги ҳақида ҳар доим ҳам ўйлаб кўрмаймиз. Мисол учун Туркияни олсак. Туркия қонунлари хорижликларни бир қатор касбларда ишлашларини тақиқлайди. Улар “Туркия меҳнат қонунининг 1-моддасига кўра, чет элликлар стоматология, фармацевтика, ветеринария, хусусий шифохонлар мудирлиги, адвокат, нотариус, хусусий қўриқчи, божхона маслахатчиси, туристик гид ва давлатга тегишли моддаларни сотувчиси каби касбларда ишлашлари тақиқланади”.

Улар “Мижозлар билан алоқаларни бошқариш, чет тилларини ўргатиш, бола парвариши, таржима ишлари, хусусий савдоси ишчиси каби лавозимларда ишлай оладилар” деб кўрсатилган.

Бундан ташқари, Туркияда қолиб ишлаш ҳуқуқини берувчи “ишчи виза”сини бу ерда ҳар ким ҳам ололмайди. Тиришқоқ, меҳнатсеварлиги, ҳалоллиги билан иш берувчининг назарига тушган хорижлик учунгина туркиялик “патрон” харажат қилиши мумкин (бу виза учун ҳам давлат божи бўлиб, уни иш берувчи тўлайди). Яна шу тарафи борки, иш берувчи хорижликни ишга олиши учун қўл остида камида 5 нафар турк ватандошини ишлатаётган бўлиши керак. Бир сафар Туркиядан қайтишда Комрон деган бир йигит билан сухбатлашиб қолдим. Таътилга уйига келаётган экан. 5 йилдан бери Истанбулдаги бир хаммомда ишларкан, “патрон”и Комроннинг ижара уйи пулини ҳам тўларкан. “5 йил ичида хўжайиннинг бир сўмига хиёнат қилмадим, шунинг учун менга ишонади, ҳатто ўзи яшайдиган уйига мени пропискага қўйган”,- деди Комрон.

Туркияга келиб, тузукроқ иш топиш ҳам мумкин, аммо бунинг учун вақт ва пул керак бўлади. Бизнинг юртдошларимиз эса одатда, бу ерга сўнгги пулига самолётга билет олиб келади ва келибоқ пул топишга мажбур бўлганидан қандай иш бўлишидан қатъий назар, рози бўлаверади. Бизнинг мухожир аёлларимиз бунга мажбурдир, чунки уларнинг орқасида тоғдек турган яқинлари бўлмайди кўпинча. Тезроқ пул топиб, ватанда унга кўз тикиб турган оиласи – болалари, баъзан эса фарзандларига қўшиб ҳеч ерда ишламайдиган эрларига ҳам жўнатиши, уларнинг харажатларини қоплаши керак бўлади...

Қуйидаги видеодаги сухбатдошим ўзини танитишни истамади. У мухожир аёлларимиз ҳақида қуйидагиларни сўзлади:

-Магазинимизга ўзбек аёллари кўп келади, сотувчиларимиздан бир ҳам ўзбек. Бегона юртда, оғир шартларда ишлаётган бўлишларига қарамасдан, улар ўзларига ишончи юксак, кучлидирлар. Хатто мен ҳаётда кучли бўлиш кераклигини улардан ўрганаяпман. Ниҳоятда ахдида қатъий, самимий инсонлардир ўзбек аёллари. Бунинг учун уларни табрикламоқ керак. Ҳаёт уларни шундай тарбиялабди. Уларнинг фалсафасида йиқилмоқ деган тушунча йўқ! Супер! Сизнинг аёллар билан айрим эркаклар алмашиб қолган экан. Эркаклар аёлларнинг ўрнини эгаллабди, аёллар эса эркакларнинг. Роллар алмашибди яъни. Эркакларнинг кўпчилиги ўз аёлларига нисбатан вафосиз, уларга қиймат бермас экан. Ўзбек аёллари айрим эркакларингиз тарафидан иккинчи, учинчи ё тўртинчи инсон муомаласини кўраяпти. Бу ҳолат жуда ҳам ачинарли..

                                                             

      *. * *

Ҳар ким ўз мамлакатида қирол (қиролича)! Қирол ва қироличалар кўп бўлсин, мамлакат битта бўлсин!

                                                                Сабоҳат Раҳмон

Қайта чоп этиш, шунингдек ушбу сайтдаги материаллардан фойдаланишга фақат эгасининг розилиги билан рухсат берилади.
Напишите нам
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена