Ошибка. Неверный логин или пароль
Авторизация
Авторизован
Личный кабинет
AYOLLAR.UZ
Дунё бўйлаб аёллар тенглиги ҳақида веб-сайти
UZ
Главная/Янгиликлар/БИР КУНИ МЕН ЯП-ЯНГИ ҚАНДИЛНИ ТАШЛАБ ЮБОРДИМ

БИР КУНИ МЕН ЯП-ЯНГИ ҚАНДИЛНИ ТАШЛАБ ЮБОРДИМ

 

         Уй таъмиридан сўнг ахлатга қўшиб янги қандил солинган қутини ҳам ташлаб юборибман. Уйга келгач, хатоимни тушундим ва дарҳол орқага қайтдим. Ахлатхонада бир кампир қутини топиб олганди, унинг ичидаги ажойиб қандилни кўриб қўлларини кўксида бирлаштирди ва юзида шодлик акс этди. У топилмасидан мамнун эди. Мен ортга қайтдим. “Бу меники, беринг!” дегани уялдим..

Қандил қимматбахо эмасди. Аммо ғаройиб эди. Сўнгра мен бошқасини сотиб олдим...

Яна бошқа куни – қишлоққа борганимда – магазинга киришда эллик минг сўмлик пулни тушириб қўйдим. Ҳамон ортга қайтдим. Магазин олдида бир кекса киши қўлида эллик минг сўмлик қоғоз пулни ушлаганча, осмонга боқиб бир нималарни пичирлаб турарди. Шукур этмоқдайди. Хувиллаган қишлоқ. Ва совуқ ва изғиринли макон юқорисида беадад осмон. Ва биз нуқтадекмиз бу буюклик остида.

Ва КИМДИР бизларга юқоридан боқиб турарди.

Ва мен ўз йўлимда давом этдим.

У пул менга керакди.. Аммо у энди меники эмасди..

Мен, менга юборилган башоратни тушундим. Агар бирор нарсангизни йўқотиб қўйган бўлсангиз ва тополмасангиз, балки бу кимнидир қутқаргандир. Ёки биздан кўра топиб олганни миллион маротаба хурсанд қилгандир.

Ўғрилар топиб олмаган. Эхтиёжи бўлганлар. Биз бўлсак кейин ундан яхшироғига эга бўламиз. Бу дунёда ёки бошқасида.. Сотиб оламиз, ишлаб топамиз ёки бўлмаса бизга шунчаки беришади.

Йўқотиш бу – бериш ҳам демак. Қурбон этиш!

Албатта, ташвишга ҳам тушасиз. Бу рост.

Балки ҳаётимизда йўқотган инсонларимиз ҳам биздан сўнг бахтли бўлгандир? Ҳозир? Худо ёрлақагандир ёки севганлари даврасидадир, эҳтимол?..

Унгача эса, бизга оид бўлганларнинг қадрига етмоқ – муҳимларнинг муҳими

Қайта чоп этиш, шунингдек ушбу сайтдаги материаллардан фойдаланишга фақат эгасининг розилиги билан рухсат берилади.
Напишите нам
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена