Фароғат Хуррамова - рассом. У жамоатчилик эътиборини аёлларга нисбатан зўравонлик, таъқиб ва камситиш фактларига қаратиш мақсадида портрет ва комикслар чизади.
Рассом оилавий зўравонликка дуч келганларни қўллаб-қувватлаш учун комикслар чизади.
Фароғат Хуррамованинг таъкидлашича, гендер зўравонлик муаммоси доим мавжуд бўлган, у шунчаки ошкор қилинмаган. Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонунлар бор, лекин у доим ҳам ишламайди.
“Ҳозир оилавий зўравонликлар ҳақида кўп ёзиляпти ва бу ҳодиса ҳақида кўпроқ маълумот берилаётгани яхши ўзгариш. Лекин мен чизишда давом этаман ва бу мамлакатда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг аҳволини яхшилашга менинг қўшган ҳиссам бўлади”, дейди Фароғат.