Кеча эски бир қадрдон дўстим билан учрашдим. Нашъаси паст эди. Сабабини сўрадим.
-Уйда муаммолар чиқиб қолди.
-Тинчликми? Болаларинг яхшими?
-Улар соғ-саломатлар. Шукур. Аммо муаммо уй билан боғлиқ. Олдинига иситиш қозони ишдан чиқди. Хўп дедим. Лекин уни тузатиш учун шу қозон жойлашган асори антиқа шкафни синдириш керак бўлди. Сўнгра полга тўшалган гранит тошлар синди.. Шунақаям асабийлашдимки.. Шунча пул сарфлаганим етмагандек, жихозлар ҳам кетди..
-Аслида олиб қараганда, сенинг бу ташвишларинг гўзал ташвишлардир, биласанми? Бу – сенинг оиланг, фарзандларинг ва ажойиб уйинг борлигини кўрсатиб турибди. Сенинг ўрнингда мен улардан бахтли бўлардим...
-Ўзи сен қайси дунёдан келдинг?
Мен осмонни кўрсатдим...
Сабоҳат Раҳмон