Ошибка. Неверный логин или пароль
Авторизация
Авторизован
Личный кабинет
AYOLLAR.UZ
Дунё бўйлаб аёллар тенглиги ҳақида веб-сайти
Главная/Фикр/Пойтахтдан Бухорогача бир келиб қолибсиз усулида хизмат кўрсатиладими?

Пойтахтдан Бухорогача бир келиб қолибсиз усулида хизмат кўрсатиладими?

Донишмандларнинг айтишларича, дунё – бу китоб, саёҳат қилмайдиганлар  уни битта саҳифасини ўқийди. Бундан чиқди, ўзга юртларни зиёрат қилиш билан фикрлаш савиямиз ортиб боради. Сайёҳат туфайли инсон дунё ва халқлар ҳақида билимларга эга бўлиб бораверади. Бирор давлатга борар эканмиз, туристлар учун яратилган қулайликлар бизга бир олам қувонч бахш этиб, қайта келишга ва атрофимиздагилар билан сафар таассуротлари билан ўртоқлашишга ошиқамиз.

 

Жаҳон Сайёҳлик ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёдаги сайёҳлар томонидан сарфланган пулларнинг 20 фоизидан кўпроғи Хитой давлати улушига тўғри келар экан. Улар 2017 йилда туризмга 250,6 миллиард доллар сарфлаган. 2021 йилда жаҳондаги хитойлик сайёҳларнинг сони 31,98  миллионга, уларнинг харажатлари 20,8 миллиард долларга етган. Туркиянинг “Маданиятва туризм” вазири Меҳмет НуриЭрсойнинг ижтимоий тармоқлар орқали берган маълумотларига кўра, мамлакат 2020 йилда 29 миллион сайёҳни қабул қилган ва бу давлатга 24 миллиард доллар даромад келтирган. Бу натижага эриши учун Туркия туристлар учун “safetourism” асосида қулайликларни йўлга қўйгани ва ҳатто, пандемия даврида ҳам сайёҳларнинг ташрифи аввалги статистик маълумотлардан қисман фарқ қилмаганини кўришимиз мумкин. Вазирнинг таъкидлашича, пандемия даврида дунё бўйича туристлар сони ўртача 80 фоизга қисқарган бўлса, Туркиядабу кўрсаткич 68 фоизни ташкил этган.  Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонга 2021 йилнинг 9 ойида 1,2 млн. сайёҳ келган, 273 млн. долларлик туризм хизматлари экспорт қилинган.

1

Минтақалар бўйича йилига халқаро туристларнинг келиши

йўналиш сифатида жуда кичик аҳамиятга эга эди. Бироқ 2018 йилда минтақага ҳар тўртинчи сайёҳат қилган

Ушбу диаграммада сайёҳлар келишининг минтақалар бўйича нисбий тақсимоти кўрсатилган. 1950 йилда Европага сайёҳларнинг учдан икки қисми келган. Кейинги 68 йил ичида нисбий аҳамияти тахминан 50% га камайди, аммо у ҳали ҳам энг муҳим туристик минтақадир.

1950 йилда Осиё ва Тинч океани туристик

 

Мамлакат туристик талабларга жавоб бериши, албатта, бу сайёҳлар фоизи билан чамбарчас боғлиқ. Шу йил давомида журналист сифатида Туркия давлатининг Измир ва Бодрум шаҳарларига саёҳат қилдим. Тўғриси, айтадиган бўлсам,туристик сафарим ёрқин таассуротларга бой бўлди.  Холис фикрим, икки давлатдаги туризмга  бўлган эътибор бироз дилимни хира қилди. Ва уларни санаб ўтишни жоиз деб билдим.Ўзбекистондаги оддийгина шаҳарлараро сайёҳатга эътибор қаратадиган бўлсак, манзилдан-манзилга қадар йўлда бирқанча ноқулайликларга дуч келасиз.Айрим ҳолларда поезд орқали кетишга  тўғри келмаганда,енгил машинада манзилга етиб олишга мажбур бўласиз.

Айнан Тошкентдан Бухорогача бўлган масофада йўллардаги ҳолатларга тўхталмоқчиман. Шундай муаммолардан бири бу - ҳожатхоналар. Яқинда Муҳримнинг саҳифасида бир мақолага дуч келдим. Унда ёзилишича:  Ғиждувонда жуда қўрқинчли ҳожатхонага дуч келган бир акамиз: “Туалет маданиятини ўргатишимиз керагей одамларимизга”, деб ёзибдилар.

Нафақат ўргатишимиз, балки мамлакатда бу билан учрайдиган муаммоларни бартаф қилишимиз лозим.

Нафақат туристлар, балки оддий халқ вакиллари ҳам йўллардаги айрим умумий ҳожатхоналарнинг аянчли ҳолатларини учратиши мумкин. Ҳатто, тозалик талабларига жавоб бермасада, хизмат ҳақи талаб қилиниши эса таъбни хира қилади. Кам ҳолатларда автошохобчалар тасарруфида бўлган бепул ҳожатхоналар мавжуд. Аммо иссиқ сув ва тозалик воситалари мавжуд бўлмайди. Туркия давлатида бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Шаҳарлараро умумий ҳожатхоналардаги тозалик воситалари кўйилган ҳолда халққа бепул хизмат кўрсатади. Хушбўйлантирувчи воситалар эса алоҳида таърифга эга. Бу эса нафақат сайёҳларга балки оддий халққа ҳам қулай.

22

2019 йил ташриф буюрувчилар статистикаси

Ташрифнинг асосий мақсади мамлакатга саёҳат қиладиган бир кечада ташриф буюрувчилар

Манзил томон борар эканмиз, узоқ йўлда бирор ошхонада танаввул қиламиз, албатта. Айниқса, юртимизга ташриф буюрадиган ҳар бир хорижлик меҳмон миллий таомларимиздан баҳраманд бўлишни исташади. Агар таом мазали бўлиб, хизмат кўрсатиш ва ошхона муҳити ўз ўрнида бўлса, кун давомида яхши кайфият бизга ҳамроҳ бўлади. Агар аксинча, бўлсачи? Бизда аксарият ошхоналар “бир келиб қолибсиз”да услубида фаолият юритишади.

photo_2023-03-11_13-22-45

Бир неча ой аввал тарихчи-журналист, колумнист Жаҳонгир Остон “Ўзбекистонда туристларга хизмат кўрсатиш ҳамон ночор аҳволдалигича қолмоқда.Айниқса, ресторанлар бу борада «етакчи»- дея изоҳ қолдирди, ўз телеграммканалида. Унинг ёзишича, ҳорижий меҳмонларга хизмат қониқарсиз ҳолатда эканлиги, ҳатто суҳбатдаги этиканинг ҳам йўқлиги ранжитганини келтирган. “Аслида ресторан эгалари жуда хушмуомала бўлиши керак. Келган меҳмонни бош тожи сифатида кўриши керак эмасми? Бизнесни яхши тушунган одам, мижозни ҳурмат қиладиган раҳбар, албатта шундай қилади. Аммо Караван эгаси бунақа нарсалардан бехабар кўринади”-деб ёзади Жаҳонгир Остон. Шу каби кафеларга Жиззахда ўзим ҳам бир неча бор дуч келганман. Ҳозирда Жиззахнинг катта йўл бўйидаги ўнлаб кафелар бўлсада, мажбур бўлмасам умуман тановул қилмасликка ҳаракат қиламан. Дунё сайёҳлари фойдаланувчи “Tripadviser” платформасида ҳам мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларидаги кўпгина кафе ва ресторанлар тўғрисида туристларнинг салбий фикрларини кўп учратиш мумкин. Булар ташриф буюрувчиларга Ўзбекистон ҳақида нотўғри муносабат шаклланишига сабаб бўлади. Аммо ҳақиқат қанчали аччиқ бўлмасин, аслида ҳам ҳолат шундай. Ошхона, таомлар, ҳурмат, хизмат булар барчаси туристларни жалб қилишнинг ўзига хос  услуби.

Одиий официант хизматини ҳам кўнгилдагидек деб бўлмайди. Махсус курсларда касб сирларидан бохабар қилинган официантларга эҳтиёж сезиляпти.

Лекин,Туркияда таомнома ва хизматга ўзгача ёндашилар экан.У ерда сизга энг юқори даражадаги меҳмон сингари қаралади.Хизмат кўрсатишдаги тезлик ва ҳурмат этикаси  асосий ўринларда. Ҳар бир ошхона ўз мижозларини жалб қилиш мақсадида ширин таомларни тақдим этиш билан бирга барча турдаги салатлар ва чой ошхона ҳисобидан берилади. Мижозларга бўлган муомала эса ширин чойдан ҳам ширин дейиш мумкин. Аммо бизда оддий чойни  ҳам ошхона ҳисобидан бўлганини эслай олмаймиз. 

20220723_092707

Мамлакатимизда қадимий обидаларимиз ҳам ўз жозибасини йўқотаётгандек, назаримда. Гўёки,қадимий услубда қурилган янги бинолардек кўринишда. 1983 йил 21 июль “Маданий ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунида муҳофазага олинган кўчмас маданий ва табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқи, муайян муддатга халқ учун ишлатиш юзасидан давлат бошқаруви органларига, давлат идоралари ва ташкилотларига, халқ манфаати йўлида хизмат қилаётган миллий уюшмаларга ёки жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш талаблари келтирилган. Тарихий бинолар муҳофазаси қонунлар асосида ҳимоя қилинсада, аммо уларни яксон қилиш, маданий мерос объекти аукцион савдога чиқариш ҳолатларини учратишимиз мумкин.

Айнан табиатни асрашга алоҳида эътибор қаратсак, туризм соҳасида экологик  йўналишни ривожланишига ва кўп сонли туристларни жалб қилишга эришиш мумкин.

Шунчаки, бу ишга масъуллар вазифасига бироз эътиборли ва меҳр билан ёндошса бўлди. Бу газ, электр энергия муаммоси эмас, оддий, кичкина, лекин аҳамиятли масалалар, холос...,-дея ёзади.

photo_2023-03-11_13-55-44

Тарихий биноларга қоқилган реклама баннерлари ва тахталар нақадартартибсиз ва тарихий биноларга зарар етказиши мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтади. Айрим тарихий вилоятларда “эскишаҳар”лар бузилиб дўконлар ва кафелар қурилганига ҳам гувоҳ бўлганмиз. Шунингдек, ўтган йили Бухородаги ЮНЕСКО рўйхатига киритилган “Абдуллахон» мадрасаси девори ўпирилиб тушиши кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Марғилондаги бир аср аввал қурилган «Хўжа Порсо» масжиди бузилиб ўрнига қайта бино тикланиши, Сурхондарёдаги археологик ёдгорликлар хароб ҳолатда эканлигини эса жуда ачинарли. Бундай ҳолатлардан яна бири, "Маданий мерос инспекцияси ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг биргаликда ўтказган хизмат текшируви натижасида Бухоро вилоятида жойлашган “Чор Бакр” мажмуаси ҳудудидаги ер участкалари ижарага ҳамда мулк ҳуқуқи асосида ноқонуний электрон онлайн-аукционга қўйилгани аниқланган.

Нафақат Европа давлатларида балки, Туркия давлатида ҳам тарихий меросларга бўлган эътибор ва эъзоз юқори даражада. Кафелар ва савдо шохобчалари мақсадида берилган объектлар қонун асосида ўзгартирмаслик ва асраб, авайлаш шарти билан тақдим этилишини англаш мумкин.

20220719_113254

Куни кеча, 15 феврал куни Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган қонун билан Маданий мерос агентлигининг кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Унга кўра, Жиноят кодексининг 132-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш ҳолатига қараб 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш қабул қилинди. Албатта, бу қувонарли янгилик. Токи, тарихий бинолар бор экан, улар ўзида узоқ ўтмишни акс эттириш дадавом этади. Нафақат туристлар учун, балки ёш авлодлар учун ҳам тарих кўзгуси сифатида эъзозлаш лозим. Шундай экан, токи бизда тарихий меросларга бўлган муносабат ўзгармас экан, мавжуд биноларни ўзимиз яксон қилишда давом этаверамиз.  

Тарихчи-журналист Жаҳонгир Остон ҳулосаси:

 

  • Аввало, бугунги кунда бизда археологик ёдгорликлар анча эътиборга муҳтож. Масалан, Самарқанддаги Афросиёб, Сурхондарёдаги Далварзинтепа, Элликқалъадаги қадимги Хоразм қалъаларини айтишим мумкин. Лекин шуни ҳам алоҳида таъкидлашим керакки, мен консервация бўйича мутахассис эмасман, археолог ҳам эмасман. Лекин туризмда фаолият юритаётган, ҳудудларни бевосита кўрган одам сифатида гапиришим мумкин. Лекин уларни қайта таъмирлаш ёки қайта қуриш керак эмас. Бу унинг тарихий қиёфасига путур етказади. Аксинча, уларни ҳар хил табиий жараёнлардан асраш йўлини қилиш лозим. Масалан, асосий яхши сақланган қисмларини тўсиқ ёрдамида ёмғирдан сақлайдиган мослама қилиш керакдир, балки. Чунки аксарият археологик ёдгорликлар лойдан ва хом ғиштдан қурилган.

photo_2023-03-11_14-03-20

Бугунги кунда асосий тарихий обидалар жойлашган шаҳарларда исломий обидалар сақлаш ва аслидек таъмирлаш ишлари анча яхши йўлга қўйилган. Аммо бу етарли эмас. Аксарият бинолардан тижорат мақсадида фойдаланилади. Бу эса истаймизми йўқми бинога таъсир кўрсатмай қолмайди. Буларни эътиборга олган ҳолда биноларга зарар етказмаслик чораларини кўриш керак.

Биз учун яна муҳим жиҳат бу эски шаҳарларнинг йўқолиб бораётгани. Бу жуда ачинарли жараён. Айниқса Тошкентнинг эски шаҳар қисмига жуда катта зарба берилди. Бухоро ва Хивада эса кўплаб уйлар меҳмонхонага айлантирилмоқда бу эса шаҳарнинг аутентик руҳини камайтириб юбориши мумкин. Натижада эски шаҳарлар меҳмонхона галереясига айланиб қолади.

photo_2023-03-11_14-08-40

Яна бир жиҳат тарихий обидаларнинг асл функциясига қайтаришга аҳамият бериш керак. Бу уларнинг тарихий қийматини оширса оширадики, асло тушириб юбормайди. Масалан, Истанбулда жуда кўплаб тарихий масжидлар бор ва ҳамон фаолият юритиб келмоқда ҳамда барчаси ўзига туристларни жалб этмай қўймайди. Масалан, Ая Софя, Султон Аҳмад масжидлари. Бизда афсуски Бухоро ва Хивада кўплаб масжидлар ва мадрасалар ё ресторан ё меҳмонхонага айлантирилган. Бу тарихий обиданинг қадрини тушириб юборади. Меҳмонхоналарни иложи борича марказлардан четроқда қурган маъқул. Айниқса йирик меҳмонхоналарни. Бу икки жиҳатдан муҳим. Биринчидан эски шаҳар қисми жонли аҳоли пункти сифатида қолади, иккинчидан туристик марказдан ташқарида ҳам туристларнинг юриш имконияти пайдо бўлади.

 

 

Азиза Асланова

 

 

Қайта чоп этиш, шунингдек ушбу сайтдаги материаллардан фойдаланишга фақат эгасининг розилиги билан рухсат берилади.
Напишите нам
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена