Ошибка. Неверный логин или пароль
Авторизация
Авторизован
Личный кабинет
AYOLLAR.UZ
Дунё бўйлаб аёллар тенглиги ҳақида веб-сайти
UZ
Главная/Мавзулар/Туркияга қайтиб бормайман, чунки...

Туркияга қайтиб бормайман, чунки...

Туркияга қайтиб бормайман, чунки...

Расмий маълумотлар бугунги кунда Туркияда 70 минг ўзбекистонлик мигрантлар борлигини кўрсатади, аммо норасмий маълумотларда улар сони бу рақамдан ўн бараварга ортиқ бўлиши мумкин. Биргина Тошкентдан Истанбулга хафтада 50дан зиёд авиарейс мавжудлиги фикримизнинг далилидир. Ўзбекистонликлар Туркия давлатида 90 кунгача визасиз қолиши мумкинлигини хисобга олсак, у ерга турист сифатида бориб, 3 ой ишлаб қайтаётганлар сон-саноқсиз, кўпчилик эса яхши пул топаётганларига қизиқиб, визаси тугаса ҳам қонунсиз қолиб кетаяпти.

Бугунги кунда Туркия қонунчилиги мигрантлар масаласида қатъий қарорлар қабул қилди. Унга кўра, турк хукумати энг аввало, бу ердаги иш берувчиларга қаттиқ талабларни қўйдики, эндиликда улар хорижликларни хужжатсиз, рухсатномасиз ишлатгани учун катта жарималар тўлашга мажбур бўлади. Узоқ йиллардан бери тартибга солинмаган миграция масаласи сўнгги 1 йил ичида аниқ ечимга эга бўлди.

Хўш, мигрантлар эндиликда Туркияга бориб ишлай оладими? Албатта, сиз Ўзбекистонда туриб, ишчи виза олишингиз ёки Туркияга боргач, ишберувчи билан шартнома тузиб, унга кўра ишлашингиз мумкин. Сизнинг қонуний 3 ойлик муддат ичида иш берувчи сиз учун давлатдан яшаш ва ишлаш визаларини олиб беради. Аввалига 6 ойлик ва сўнгра ишингизга кўра визангиз чўзиб борилади.

Хўш, миграция қонунларининг мигрантлар учун қандай фойдаси бор?

Эндиликда сиз Туркияда қонунсиз қолиб, кўча-кўйда полициядан хадиксираб юриш, ишлаган жойидан ойларча ташқарига чиқмасдан яшаш ортидан уй эгаларининг хукми остида қолиш каби  мажбуриятлардан қутуласиз; сизни ҳимоя қила оладиган “севгили”га мухтож бўлмайсиз ва энг муҳими, бегона мамлакатда эмин-эркин яшай оласиз.

Бу қоидаларга амал қилиш – бошқалар кўз олдида “мушфиқ мигрант” қиёфасида эмас, ўз меҳнати ва ҳалол ризқ билан пул топаётган ватандош тимсолида қоласиз.

Қуйидаги видеолавҳа орқали биз Туркияда қонунсиз ишлаб, қийинчиликларга учраган ва шу тариқа ўзига бўлган ишончини йўқотган қаҳрамонларимиз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилдик. Умид қиламизки, буларнинг барчасидан тўғри хулоса чиқара оласиз.

 

Теги хизматкор мигрант-аёл туркиядаги ўзбеклар туркия
Қайта чоп этиш, шунингдек ушбу сайтдаги материаллардан фойдаланишга фақат эгасининг розилиги билан рухсат берилади.
Напишите нам
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена