Ошибка. Неверный логин или пароль
Авторизация
Авторизован
Личный кабинет
AYOLLAR.UZ
Дунё бўйлаб аёллар тенглиги ҳақида веб-сайти
Главная/Мавзулар/ТИЛЛА ТОВОҚДАГИ БАХТ

ЎЗ-ЎЗИМГА БАХТДАН КЎЙЛАК ТИКАМАН...

ТИЛЛА ТОВОҚДАГИ БАХТ

20 ёшда эдим, онам одамлар гап-сўзидан қўрқиб, мени учрашиб юрган йигитим билан турмуш қуришга мажбур қилгани учун уйдан кетдим. Ундан сўнгги йилларда эрим: “Ажрашсанг, бир тийин ҳам бермайман, қизимизни ёлғиз катта қиласан”,- деса ҳам, ажрашдим.

“Ёлғиз ҳеч ниманинг уддасидан чиқолмайсан”, дейишди, лекин мен икки ерда ишлаб қизимни аввал коллежда, кейин дунёнинг машҳур университетларидан бирида ўқитдим. “Катта шаҳарда ёлғиз яшай олмайсан, қайтадан турмуш қур”, дейишди. Аммо мен 20 йилдан бери ҳеч кимга муҳтож бўлмай, ёлғиз яшаб келяпман.

photo_2024-10-12_11-52-07

Одамлар “қила олмайсан” деган нарсаларнинг ҳаммасини қилдим ва муваффақиятга эришдим. Чарчадимми? Ҳа, жуда чарчадим. Лекин бошқаларнинг ҳаётини яшамаслик учун чарчадим. Эндиликда бадали тўлаб бўлинган бир ҳаётнинг ҳар бир онини қадрлаб яшаяпман.

Бошдан кечирган қийинчиликларим ила қилган курашларим ёдимга тушганда, ўзимга-ўзим “баракалла, қиз”, дея яноғимга ўпич қўндираман.

Ҳаёт ҳеч кимга тилла товоқда совға этилмайди. Орзуингиздаги ҳаётни сизнинг орзу қилган ҳаётни ўтирган ерингизга ҳеч ким келтириб бермайди, бунинг учун ўзингиз курашишингиз керак.

Таваккал қилиб, қўлини тошнинг тагига суқишдан қўрқадиганлар бошқаларнинг ҳаётини ҳасад билан томоша қиладилар. “Мен бой бериб бўлдим, энди кеч”, - деган гап йўқ.

Бугун қолган умрингизнинг биринчи куни. Бошқарувни қўлга олинг ва бу кемадан бахтли ҳолда тушиб келиш учун — ҳали кеч қолмадингиз!

Гюзин Ейин

                          Туркчадан Сабоҳат Раҳмон таржимаси

Теги аёл эр оила
Қайта чоп этиш, шунингдек ушбу сайтдаги материаллардан фойдаланишга фақат эгасининг розилиги билан рухсат берилади.
Напишите нам
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена