Сутдан оғзи куйгач, қатиқни ҳам “пуф”лаб ичганлар, ҳаётда кечирганларидан қийматли тажрибалар тўплаганларнинг ёшидир бу;
Ўз ўтмишларидан олган сабоқлари билан ҳаётларининг қолган қисмини сабоқлантирирлар улар;
Маъносиз бўлган - уларга маъносиз туюлган ҳеч нарсага жой йўқдир уларнинг ҳаётларида;
Ёлғизлик улар учун кимсасизлик эмас, балки ёлғизликнинг ҳузурли аксидир;
Гавжум ёлғонлардан жон сиқар ёлғизликни устун қўярлар 50 ёшлилар;
Ўлимни таний бошлаганликлари учун – яшашнинг қадрига янада кўпроқ етарлар улар;
Бой бера-бера – ғалаба қозонмоқни,
Йиқила-йиқила – ёлғиз оёққа турмоқни,
Йўқ бўла-бўла – ҳаётда қолишни ўрганган 50 ёшлилар;
Осонликча алданмайдилар,
осонликча ошиқ бўлмайдилар,
осонликча ишонмаслар,
ишончларини суистеъмол қилганларни осонликча авф этмайдилар!
Қисқача айтганда, улар осон овқат эмаслар..
Аммоки; ўзлари -
осонгина воз кечарлар,
осонгина ҳаётларидан ўчирарлар,
осонгина йўлларида давом этарлар.
Чунки ҳар нарсадан кўра кўпроқ ўз тажрибаларига ишонадилар улар.
Ҳеч бир инсон уларга бу каби ишонч беролмас.
Қаршисидаги одамнинг сўзлаганларини эшитмасалар-да, уларнинг юракларидаги сирларни ўқийдилар.
Ақл-хушлари жойига келганлиги учун хушомадгўйларга асло ишонмаслар..
Шундайки, ёшликнинг кексалиги бу 50 ёш ва ундан юқориларнинг кексайгандаги ёшлигидир!
Ҳар ёшингизни севинг, аммо 50 ёш ва ундан юқориги ёшингизни янада кўпроқ севинг.
Чунки инсон 50 ёшдан сўнг қайтадан туғилар!