Ошибка. Неверный логин или пароль
Авторизация
Авторизован
Личный кабинет
AYOLLAR.UZ
Дунё бўйлаб аёллар тенглиги ҳақида веб-сайти
UZ
Главная/Янгиликлар/125 ГРАМ ҚАХВА УЧУН ОСИЁДАН ОВРУПО ҚИТЪАСИГА КЕТГАНИМ ҲАҚИДА

125 ГРАМ ҚАХВА УЧУН ОСИЁДАН ОВРУПО ҚИТЪАСИГА КЕТГАНИМ ҲАҚИДА

 

            125 грам қахвани бир ҳафтада ичиб битираман. 
Аммо ҳеч қачон 1 кг ёки 500 грам ва ҳатто 150 грам ҳам сотиб олмайман. 125 грам!
Уни олиш учун Осиёдан йўлга чиқиб, 10 дақиқа пиёда юрганча метрога кираман – у охангга тўла бўлади: бирор бир хаваскор бекатда қўшиқ куйлайди – ҳатто ерости деворлари силкинади ноладан - унинг қулфи виждонларни очади.. виждон эса хамёнларни...
 Сўнгра 30 дақиқа ичида анча-мунча саҳифасини ўқиб қўйган китобимни ёпиб, роппа-роса 12-бекатда тушаман ва метродан чиқаман. Сохил бўйидаги темир тиргаклар устига қатор чизилган чағалайлар барно кўзларини менга қадайди ва шундоқ рўпарадаги симитчига имо қилгандек бўлади. Шубхасиз, симитчи ва чағалайлар ўртасида норасмий сўзлашув мавжуддир – пул унга, симит чағалайларга..
Ва 300 метр наридаги кемага ўтираман. Бу масофани югуриб ишғол этмасам, вақт эхтимоли икки бараварга узаяди. Алвон елканлари бўлмаган кема узоғи билан 15 дақиқада денгизнинг у қирғоғи – Оврупо қутбига ўтқазиб қўяди мени. Аммо бу 15 дақиқа ичида китоб ўқимайман, чунки кемадаги йўлдош-аёллар менга ўқрайиб қарайди – жинсдошларимнинг нафратига сазовор бўлмаслик учун фақат денгизни томоша қилиб кетаман..

                              IMG_9710


         Кемадан тушиб, бозор ичкарисида жойлашган дўконга етиб боргунимча, яна 15 дақиқа вақт ўтади. Тўғрироғи, у ерга мени қахва ҳиди “етаклаб боради”. Афсуски, бу хуш бўй фақат мени “етакламайди” у ерга – назаримда, шу кичиккина йўлакка - бутун истанбулликлар ва унинг меҳмонлари йиғилган бўлади ва бу тумонат ичида баъзан оёқларимни, баъзида эса қўлларимни йўқотиб қўяман..
Қахва дўконига турнақатор тизилган навбатдан жой оламан. Бу орада қўли-қўлига тегмай қахва донларини майдалаётган, ўлчаётган, қадоқлаётган йигитларни ойнаванд пештахта орқали кузатаман ва ўзимча “ажабо, булар ҳам қахвахўрмикан? Шундай бўлса агар, улар қахва олгани қаерга борар экан?” деб ўйлайман.. Менимча, шу ернинг ўзидан олишса керак. Жуда зерикарли. Ҳавас қилмадим уларга...
Бир неча ва бир неча дақиқалардан сўнг ниҳоят - 125 грамлик қахва қадоғи қўлимга тегади!  МАНА У! Бутун қитъани мухташам ҳидга буркаган қахвалар қироли! 
Бу қадар узоқ йўл юриб оладиганим – 125 грамлик қахванинг нархи – 20 минг сўм. Ундан кўпроқ олиб, бу ерга узоқроқ вақтда келсам ҳам бўлади. Аммо севган ичимлигим – қахва учун борадиган йўлим ҳам, йўл учун сарфланадиган вақт ва пул ҳам муҳим эмас. Ҳар ҳафта янги эзилган доначалардан таралгувчи тенгсиз ва хуштаъм қахва хидини йўлбўйи ташимоқ ва бу жараённи қайта-қайта яшамоқ – унинг ичида бўлмоқ, завқлар орасидаги энг можаропараст завқдир. 
Қахва қадоғини очишим билан нафақат хонани, уйни, кўчаларни, назаримда бутун ДУНЁни қахванинг тенгсиз хиди тутиб кетди!
                                                Сабоҳат Раҳмон

Қайта чоп этиш, шунингдек ушбу сайтдаги материаллардан фойдаланишга фақат эгасининг розилиги билан рухсат берилади.
Напишите нам
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена